Колючин оролидаги бўш турган тадқиқот станцияси 1990-йилларда, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин, иш фаолиятини тўхтатган эди.

Жонзотларни рус фотографи Вадим Махоров «Профессор Хромов» кемасида Врангел оролига йўл олар экан, дрон ёрдамида тасвирга олган. Унинг айтишича, суратга олиш пайтида айиқлардан тахминан бир километр масофада бўлган.

Махоров таъкидлашича, оқ айиқларнинг ташландиқ уйлар ва станцияларга жойлашиши ноёб ҳолат эмас: эшиклари очиқ қолган ҳар қандай қутб базаси ёки бинода вақтинча “уй” қилиб яшаши мумкин.