Маълумотга кўра, мазкур оила Абаканда оғир моддий аҳволга тушиб, молиявий ва консуллик ёрдамига муҳтож бўлган. Бош консулхона вазиятни тезкор ўрганиб, қайтиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлади, Миграция агентлиги ваколатхонаси ёрдамида авиачипталар харид қилинди ва оила Ўзбекистонга жўнатилди.

Ташқи мамлакатлардаги консуллик идоралари амалга ошираётган бундай хайрли ишлар Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг инсонпарвар йўналишини намоён этади. 

Расмий маълумотда таъкидланишича, Ўзбекистоннинг ҳеч бир фуқароси эътибордан четда қолмайди, зарурат туғилган ҳолларда уларнинг ватанга етиб келиши учун барча тегишли амаллар бажарилади.