Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўн ойида турли русумдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30,2 минг донага ошган.

2025 йил январ–октябр ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар таркиби қуйидагича:

  • Cobalt – 131 769 дона;
  • Damas – 75 846 дона;
  • Tracker – 40 034 дона;
  • Onix – 25 599 дона;
  • KIA – 21 970 дона;
  • Chery – 7 771 дона;
  • Haval – 7 654 дона;
  • BYD – 15 010 дона;
  • Tank 500 – 500 дона;
  • махсус енгил автомобиллар – 44 297 дона.

Cobalt модели ҳали ҳам ички бозорда энг катта талабга эга моделлардан бири бўлиб қолмоқда. Автомобил ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши маҳаллий автосаноат корхоналари қувватларини кенгайтириш, янги моделлар линейкаси жорий этилиши ҳамда ички бозорда енгил автомобилларга бўлган барқарор талаб билан изоҳланмоқда.