Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳужумчиси Игор Сергеев Суперлигада 2025 йил футболчиси деб топилди.
32 ёшли футболчи тошкентликлар сафида 29 ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва кумуш медалларнинг қўлга киритилишига салмоқли ҳисса қўшди. Сергеев бу кўрсаткич билан Суперлига тўпурари совринига ҳам эга чиқди.
Игор Сергеев йил футболчиси соврини учун курашда «Сўғдиёна» ҳужумчиси Люпчо Дориев ва «Нефтчи» яримҳимоячиси Жамшид Искандеровни ортда қолдирди.
«Бу совринни қўлга киритганимдан хурсандман. Ҳар қандай футболчи бундай совриндан хурсанд бўлса керак. Очиғи номзодлар орасида бўлишим ва якунда ғолиб чиқишимни кутмаган эдим. Жуда ҳаяжондаман», деб изоҳлади Сергеев номинациядаги ғалабасини.

