Тадбир давомида фуқаро М.К. 1897–1901 йилларда Россия империясида чиқарилган, “Николай II” ёзуви туширилган 10 дона қадимий олтин тангани фуқаро Ш.Ҳ.га 71 миллион сўмга сотиш вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, мазкур олтин тангаларнинг умумий соф вазни 42,74 граммни ташкил этиб, улар қимматбаҳо олтин қотишмасидан тайёрланганлиги тасдиқланган.
Келиб чиққан ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

