Андижон шаҳри ҳудудида ЙТҲга учраган Changan SL03 русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув жараёнида автомашинанинг салон қисмида 5 071 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланган ва улар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Тезкор маълумотларга кўра, ушбу препаратлар Қирғизистондан ноқонуний йўллар орқали олиб ўтилиб, Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний савдога чиқарилиши режалаштирилган бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Текширув доирасида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси гумонланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

