Қарорда қайд этилишича, терма жамоаларни шакллантиришда:

спортчиларнинг тегишли мусобақалардаги натижаларига қўшимча равишда спорт нормативларини бажаргани ҳам ҳисобга олинади;
спорт терма жамоалари спорт нормативларига мувофиқ шакллантириладиган паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ёки кубогини ўтказиш мажбурий ҳисобланмайди; 
ERP-sport электрон бошқарув тизимида паралимпия спорт турлари билан шуғулланаётган спортчиларнинг натижалари киритиб борилиб, нормативларни бажариши устидан мониторинг қилиш учун зарур техник имкониятлар яратилади. 

Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ Паралимпия терма жамоалари маркази ташкил этилади. Марказ Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Олимпия шаҳарчасига жойлаштирилиши белгиланган.