Куни кеча Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Тузел-2 даҳасида жойлашган уйларнинг бирида яшовчи фуқарога шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, яшаш манзилига олиб келинган.
Маълум қилинишича, тез тиббий ёрдам ходимлари фуқарони уйига олиб чиқиб қўйишда қўшимча куч зарурлиги сабаб Тошкент шаҳар ФВБга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича хабар берган.
Шунга кўра, ФВВ қутқарувчилари кўрсатилган манзилга етиб бориб, фуқарони тез тиббий ёрдам ходимлари билан ҳамкорликда яшаш хонадонига олиб чиқиб қўйган. Қайд этилишича, ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши.

