Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан:
давлат буюртмачиларининг харид режалари эълон қилингандан кейин ушбу маълумотлар автоматик равишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга электрон хабарнома тарзида юборилади;
бюджет буюртмачилари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўтказиладиган маҳаллий аукцион савдоларини ўтказиш йўлга қўйилади.
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукционда 1 та тадбиркор иштирок этган тақдирда, аукцион ўтказилган деб ҳисобланади.
2026 йил 1 июлдан қуйидагилар жорий этилади:
давлат харидларига оид таклифларни давлат харидлари электрон тизими орқали фақат электрон шаклда баҳолаш;
давлат буюртмачилари томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилувчи шахсларга ишончномаларни давлат харидлари электрон тизими орқали электрон кўринишда расмийлаштириш.
Қуйидаги механизмларни назарда тутувчи “Давлат харидларида назорат” саҳифаси жорий этилади:
давлат харидлари соҳасига оид ҳуқуқбузарликлар вужудга келиши мумкин бўлган хавфларнинг ягона таснифини шакллантириш;
хавф-хатарларни тоифаларга ажратиш, шунингдек, уларни автоматик аниқлаш ва хабардор қилиш;
давлат буюртмачиларини содир этган ҳуқуқбузарликларига кўра тоифаларга ажратиш;
давлат харидларида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ўз ичига олувчи “Харидларда KPI” рақамли рейтингини жорий қилиш.
