Қонунчиликда белгиланганидек, 2026 йил 1 январдан бошлаб туман (шаҳар) даражасида фаолият юритаётган тиббиёт муассасаларида янги даволаш усулларини жорий қилган ва мазкур янгилик натижасида ижобий самарага эришган шифокорлар моддий рағбатлантирилади.

Хусусан, бундай натижа кўрсатган туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари шифокорларига БҲМнинг 50 баравари миқдорида 1 марталик пул мукофоти берилиши назарда тутилган.

Қайд этилишича, ушбу механизм ҳудудий тиббиёт муассасаларида инновацион ёндашувларни қўллаб-қувватлаш, даволаш сифати ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, шифокорларнинг ташаббускорлигини рағбатлантиришга қаратилган.