Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, 2 январ куни Юнусобод тумани 13-мавзе ҳудудида фуқаро Б.Г. маст ҳолатда фуқаро О.Р. га тегишли “Matiz” русумли автомашинасига шикаст етказган.

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида Б.Г. ушланган.

Мазкур ҳолат Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув жараёни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан шахсан назоратга олинган.