Миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистон хорижий бозорларга қарийб 2,3 млрд АҚШ доллари қийматида тўқимачилик маҳсулотларини етказиб берган.

Қайд этилишича, мазкур ҳажм умумий экспорт таркибида 7,3 фоиз улушга эга.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида эса асосий улуш тайёр тўқимачилик маҳсулотларига тўғри келган — 52 фоиз. Шунингдек, ип-калава 28 фоиз, трикотаж мато 11 фоиз, газламалар 6 фоизни ташкил этган. Пайпоқ маҳсулотлари 2 фоиз, гиламлар эса 1 фоиз улуш билан қайд этилган.