Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. фуқаро Ж.Қ.нинг ишончига кириб, туман ҳудудидан аукцион савдолари орқали 22,5 сотих ер майдони олиб бериши эвазига 130 млн сўм маблағни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Текширув материалларига кўра, гумонланувчи гўёки Yagona Raqamli Platforma Dav Xizmati МЧЖ номидан тўлов амалга оширилгани ҳамда E-AUKSION электрон тизимида ғолиб бўлингани тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.