Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки банк хизматлари маркази собиқ шуъба мудири Т.С. ўзига бириктирилган банкоматларга ажратилган 262,5 млн сўм маблағни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Шунингдек, мазкур марказнинг назоратчи кассири С.Н. ҳам банкоматларга ажратилган маблағлардан 132,8 млн сўмни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

