“Конигилда тўй” номли композицияда Темур салтанатининг улкан байроғи дронда ҳилпираб ўтди, буни давлат раҳбари ҳам туриб олқишлади.
Бадиий композиция Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” драмаси асосида саҳналаштирилган.
Унда навбатдаги юришдан ғалаба билан қайтган Амир Темур тантанали тарзда кутиб олиниб, унинг янги зафари, Наврўз байрами ва набираларнинг тўйлари жамулжам байрам қилинади.