3 апрел куни соат 13:45 да Паст Дарғом тумани “Оқ олтин” МФЙ ҳудудидаги автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида MAN русумли газ ташувчи автомобилдан сиғимга газни тўкиш жараёнида технологик жараён бузилиши оқибатида газ сизиб чиқиш ҳолати юзага келган.

Воқеа жойига қутқарув бўлинмалари соат 14:02 да етиб борган ва тезкор чоралар кўрилиши натижасида соат 15:03 да газ сизиб чиқиши тўлиқ бартараф этилган.

Мутахассисларнинг профессионал ҳаракатлари туфайли катта портлаш ва ёнғин хавфи олди олинган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.