Шундай қилиб, Anthropic ўзининг энг яқин рақиби - ChatGPT ишлаб чиқарувчиси OpenAI компаниясини ортда қолдирди (унинг сўнгги инвестиция раундидаги баҳоси 852 миллиард долларни ташкил этди) ва сунъий интеллект соҳасидаги энг қиммат стартапга айланди.

Anthropic учун, The Hill таъкидлаганидек, бу кескин сакрашдир: уч ой олдин компания 380 миллиард долларлик баҳолашда 30 миллиард доллар жалб қилган эди.

Anthropic ҳам, OpenAI ҳам 2026 йилда IPO қилишни режалаштирмоқда. Уларнинг яна бир энг яқин рақиби Илон Маскнинг SpaceX компанияси аллақачон бирламчи жойлаштириш учун ариза топшириб, сунъий интеллект гигантлари учлигининг биринчиси бўлди. 1,25 триллион долларга баҳоланган SpaceX Уолл-стрит биржаси тарихидаги энг йирик IPO бўлиши кутилмоқда.