Қонунчиликка мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидлар бўйича назорат-касса техникаси орқали берилган чеклар асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади.
Бунинг учун харид чекини «Солиқ» мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказиш кифоя. Чекни рўйхатдан ўтказган ҳар бир шахс автоматик равишда ютуқли ўйин иштирокчисига айланади.
Қоидаларга кўра, ҳар бир ютуқли ўйин ғолибига бош соврин сифатида автомобил тақдим этилади.
