Маросимда Алишер Навоий жаҳон адабиётининг буюк намояндаси экани, унинг бебаҳо ижоди асрлар давомида одамларни инсонпарварлик, маърифат, тафаккур ва ўзаро ҳурматга чорлаб келаётгани таъкидланди.

Тбилиси шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали Ўзбекистон ва Гуржистон халқлари ўртасида мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ришталарининг яна бир ёрқин рамзи бўлишига ишонч билдирилди.

Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг Гуржистонга давлат ташрифи якунланди.

Шота Руставели номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Гуржистон бош вазири Ираклий Кобахидзе кузатиб қўйди.