«Дунё» ахборот агентлиги хабар қилишича, учрашувда Бахтиёр Саидов Туркманистон президентига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказган.
Ташқи ишлар вазири ўзининг Telegram-каналида билдиришича, музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани алоҳида қайд этилган.

Томонлар барча даражалардаги яқин ва самарали мулоқотлар давом этаётгани, шунингдек, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми барқарор суръатларда ўсиб бораётганини таъкидлади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ишончга асосланган муносабатларни янада чуқурлаштириш, мавжуд ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни давом эттириш юзасидан фикр алмашилди.

