Жаҳон | 16:29 / 07.12.2018
9080
1 дақиқада ўқилади

Корея АҚШдан 300 млн долларлик зенит ракеталари сотиб олади

Фото: Фото: AP Photo / Ahn Young-joon

Жанубий Корея учта эсминецини Aegis ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими билан жиҳозлаш учун Американинг SM-2 зенит ракеталарини сотиб олишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлигининг қурол ва ҳарбий техника сотиб олиш бўйича бошқармаси хабар қилди. 

SM-2 ракеталари KDX-III Batch-I тоифасидаги янги қурилаётган жанговар кемалар учун қўшимча равишда сотиб олинади. Ракеталар нархи 304 млн долларни ташкил этади.

Бундан ташқари, бошқарма Hanwha коропорацияси томонидан 230-калибрли "Чхунму" тизими учун реактив снарядлар ишлаб чиқарилишини маъқуллаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид