Жамият | 13:48 / 16.09.2025
32392
3 дақиқада ўқилади

«Уни борган сари танимай қоляпман» – Марям Тиллаева онаси Лола Тиллаева билан 5 йилдан буён гаплашмаслигини айтди

У онасининг ўзини тутиши унга ғалати кўриниши, у ўзини «жабрдийда» қилиб кўрсатиш орқали диққат марказида туришни хоҳлаши, у билан муносабатларида «қандайдир носоғлом рақобат ҳис қилиши» ҳақида гапирган.

Фото: Instagram / mashatilly

Блогер Марям Тиллаева инстаграмдаги сторислар орқали онаси Лола Каримовa билан муносабатлари ҳақидаги саволга жавоб бераркан, у билан беш йилдан буён гаплашмаслигини тан олган. 

У дастлаб онаси билан ярашиш ҳақидаги саволга жавоб қайтарган.

Йўқ, у билан гаплашмаяпман. У алоқани бутунлай узган ягона қариндошим.

Мен унинг ўзини тутишини максимал даражада ғалати деб ҳисоблайман: у доим ўзини ҳаммага яхши ва жабрдийда қилиб кўрсатиши керак, лекин шу билан бирга, Ўзбекистонда бўлганида онасининг уйига келмаган ва ўзини жуда ғалати тутади.

Бир пайтлар буни оғриқли қабул қилардим, лекин ҳозир бунга кўникканман ва шунчаки онам шунақалиги фактини қабул қилганман. Укам ва синглимга эса ачинаман.

– Онангиз билан зиддият сабабини билсак бўладими? Ва бу қанчадан буён давом этмоқда?

– Биз 5 йилдан бери гаплашмаётган бўлсак-да, ички сезгим яхши ривожланган ва у билан алоқада бўлмасам ҳам, қандайдир тарзда унинг ҳаётида нималар бўлаётганини билиб тураман.

Вақт ўтиши билан тобора кўпроқ нарсалар йиғилиб кетади. Қачон ярашиб кетишимизни билмайман, чунки уни борган сари танимай қоляпман... эшитганларимга кўра, у ўзидан қочадиган ва омма эътиборини қозониш учун кўп нарсага қўл урадиган одамдек кўринмоқда. Умуман олганда, оиламиз тарихи мураккаб, баъзи воқеаларни эса бувим ва бошқа қариндошларимга ҳурмат юзасидан айтиб бера олмайман.

Шу билан бирга, унинг менга бўлган муносабатида қандайдир носоғлом рақобатни ҳис қиляпман. Менимча, мен билан рақобатлашиш бемаънилик, чунки мени у туққан, мени у дунёга келтирди ва мен унга рақобатчи бўла олмайман, чунки мен 50 фоизга у ва 50 фоизга отамман.

У ўзининг оилавий ҳаётига ҳавас қилмаслиги ҳақидаги фикрга қўшилиб, фақат ўзи учун яшашга қарор қилганини айтган:

«Мен ўзим учун қарор қилганман: буёғига ҳаётдан роҳатланиб яшайман, кўнглимга нима ёқса, шуни қиламан, ким нима дейишининг менга фарқи йўқ. Мен яқинларимнинг хатти-ҳаракатлари учун жавоб бермайман ва аниқки ҳаммани қутқарувчи ёки яраштирувчи Тереза она эмасман. Мен шунчаки ўз ҳаётимни яшайман ва ўз оиламни қураман».

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид