Гарчи Лас-Вегасда бўлиб ўтган тўйда жуфтликнинг яқинлари ва дўстлари иштирок этгани таъкидланаётган бўлса-да, эълон қилинган фотосуратлардан Тиллаеванинг қариндошлари тўйда қатнашмаганини кўриш мумкин.

Маълумотларга кўра, Марям Тиллаева АҚШга бундан 7 йил аввал, 14 ёшида мактабда ўқиш учун келган. Марямдан 13 ёш катта бўлган влогер (видеоформатда фаолият юритувчи блогер, влог - «видео блог»нинг қисқартмаси) куёв Амиран эса 2020 йилда янги ҳаёт бошлаш учун АҚШга кўчиб борган. Жуфтлик ижтимоий тармоқлар ва турли блогларда анча фаол ҳисобланади.
АҚШда яшаётган Лола Тиллаеванинг Марямдан ташқари Умар ва Сафия исмли бошқа фарзандлари ҳам бор.







