Қодиров Суриядаги вазиятни Чеченистон воқеалари билан тенглаштирди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг маълум қилишича, Суриядаги вазият Чеченистонда 90-йилларда юз берган ҳодисаларга ўхшашдир. Бу ҳақда у «Россия 24» телеканали эфирида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Сурия ва сурияликларнинг ҳеч қандай айби йўқ. Худди ўшанда бизнинг республикада бўлгани каби. Чеченлар ҳеч қачон экстремистлар, террорчилар бўлмаган. Урушни Россияга қарши ўйлаб топишди ва бизнинг халқимизни ўлдирган ҳолда, олдинга қараб шундай ҳаракатланишди. Сурияда ҳам худди шу нарса юз бермоқда», - дея таъкидлаб ўтган Қодиров.
Қодировнинг фикрича, Суриядаги вазият Россияга босим учун керак. Шу билан бирга, унинг ишонч билдиришича, Россия ўз позицияларини ҳимоя қилишда давом этади.
«Биз жаҳон ҳамжамиятига босиқлик билан кўрсатмоқдамиз: агарда эртага нимадир бўлса, биз сизга айтгандик, биз кўрсатгандик, биз далилларни сўрагандик. Бироқ менинг фикримча, агарда шундай давом этса, Россия тегишли чораларни кўришга мажбур бўлади», - дея қўшимча қилиб ўтган Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияда Чеченистон телерадиокомпанияси журналисти отиб ўлдирилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:48 / 10.10.2024
Рамзан Қодиров сенатор Сулейман Керимовга қонли қасос билан таҳдид қилди
01:15 / 09.10.2024
Рамзан Қодировнинг ўғли чеченларни поп-ММА мусобақаларида иштирок этмасликка чақирди
21:41 / 05.10.2024
Адам Қодиров Россия Рекордлар китобига киритилди
11:30 / 01.10.2024