Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тонировка»га рухсатнома олиш онлайн бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг “Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа Ўзбекистон президентининг “Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 5 октябрдаги ПФ–6079-сон фармони 25-иловаси 37-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга ошириш имкониятини яратиш;
автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш жараёнининг автоматлаштирилиши;
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга мувофиқ автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланиши;
давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўланган тўловлар Давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда амалга оширилиши ва бошқалар.
Қайд этилишича, лойиҳанинг қабул қилиниши автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш давлат хизматини электрон шаклда кўрсатиш, давлат хизмати учун тўловларни реал вақт режимида масофадан туриб амалга ошириш имконини беради.
Мавзуга оид
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
10:41 / 09.01.2026
Сергелида BYD ҳайдовчиси қизил чироқда ўтиб, 2 та автомобил билан тўқнашди
15:49 / 07.01.2026
Енгил автомобил импортида электромобиллар улуши 70 фоиздан ошди
14:04 / 06.01.2026