Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК томонидан 2018-2019 йил режаси қай даражада бажарилди?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги “2018 йилда уй-жой қурилишини ривожлантириш, мақсадли дастурларини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3480-сонли қарорига асосан, Навоий вилоятида 1588 та уй-жойлар қурилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар ушбу уй-жойларнинг барчаси фойдаланишга топширилди. Дастурнинг умумий қиймати 222 101 млн.сўм ва бу режа 100 фоизга бажарилган.
“Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Навоий вилояти филиали директорининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Санжар Ибрагимов 2018-2019 йилларда бажарилган ва бажарилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар тақдим этди.
Қурилган уй-жойларга назар солсак қуйидагича манзара юзага келади: 946 та арзон уй-жойлар (131 806 млн.сўм); 308 та 2 сотихли 3 хонали уй-жойлар, 27 та 2 қаватли ва 12 та 3 қаватли уй-жойлар, 8 та 2 қаватли 4 сотихли уй-жойлар. Режа тўла бажарилган.


Ушбу уй-жойларнинг 72 таси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги” 285-сонли қарорига асосан уй-жойларга муҳтож хотин-қизларга ажратилган.
Шунингдек, қуйидаги турар-жойлар ҳам қуриб битказилганки, уларнинг ҳар бири бўйича режа тўла бажарилган:
- 1 та 5 қаватли 30 хонадонли Мудофаа вазирлиги хизматчилари уй-жойлари (3 728 млн.сўм);
- 1 та 5 қаватли 30 хонадонли Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари уй-жойи (3 728 млн.сўм);
- 1 та 5 қаватли 30 хонадонли ФВВ ҳарбий хизматчилари уй-жойи (3 728 млн.сўм);
- 2 та 5 қаатли 60 хонадонли Ички ишлар вазирлиги ходимлари уй-жойи (7 447 млн.сўм);
- 3 та 5 қаватли 90 хонадонли ДХХ ходимлари уй-жойи (11 968 млн.сўм);
- 14 та профилактика инспекторлари хизмат уй-жойи (2 583 млн.сўм);
- 343 та 2018 йил дастурига қўшимча арзон уй-жойлар (44 303 млн.сўм), .
Жами: 1588 та уй-жойларда 23,5 км ичимлик суви тармоғи 22,4 км ички йўл тармоғи тортилган.

2019 йил дастурини бажариш бўйича ҳам “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Навоий вилоят филиали томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4028-сонли қарорига асосан, Навоий вилоятида 756 та уй-жойлар (умумий қиймати 106 701,5 млн.сўм) қурилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар ушбу уй-жойларнинг 422 тасида қурилиш-монтаж ишлари якунланди.
Жумладан:
- 576 та арзон уй-жойлар (82748,6 млн.сўм); 2 сотихли 3 хонали 144 та уй-жойлар, 4 қаватли 2 ва 3 хонали 18 та уй-жойлар.
Шундан, 4 қаватли 2 ва 3 хонали 18 та уй-жойлар пудрат шартномасига асосан 2019 йил декабрь ойида топширилиши белгиланган бўлсада, 2019 йилнинг сентябрь ойида 12 та уй-жойларда қурилиш-монтаж ишлари якунланди.
Ушбу уй-жойлар Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов ва “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Бош директори Қ.Ҳошимбековнинг амалий кўмаклари билан пудрат шартномасида кўрсатилган муддатдан олдин топширилди. Қолган арзон уй-жойларни ҳам яқин кунларда уй-жой эгаларига топшириш чоралари кўрилмоқда.

Ушбу уй-жойларнинг 64 таси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги” 285-сонли қарорига асосан уй-жойларга муҳтож хотин-қизларга ажратилди.
Шунингдек вилоятда:
- 2 та 5 қаватли 60 хонадонли Мудофаа вазирлиги хизматчилари уй-жойлари (7350,3 млн.сўм);
-1 та 5 қаватли 30 хонадонли Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари уй-жойи (3 675 млн.сўм);
- 1 та 5 қаатли 30 хонадонли Ички ишлар вазирлиги ходимлари уй-жойи (3675 млн.сўм);
- 2 та 5 қаватли 60 хонадонли ДХХ ходимлари уй-жойи (9252,6 млн.сўм);
Жами: 756 та уй жойларда 6,585 км ичимлик суви тармоғи ва 7,146 км ички йўл тармоғи тортилиши режалаштирилган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:28 / 05.08.2020
Оқолтиндаги қурилиш ишларида 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилингани аниқланди
20:30 / 20.11.2019
Қишлоқлардаги намунавий уйлар қачонгача малакасиз қурувчилар томонидан қурилади? Вазир ўринбосари изоҳ берди
10:14 / 29.10.2019
«Қишлоқ қурилиш инвест» инжиринг компанияси хусусий секторга ўтказилади
21:58 / 18.09.2018