Машъум фожиа: Тошкентда бир оиланинг уч қизи бирин-кетин вафот этди
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Бешқўрғон мавзеи (Тансиқбоев-3)да яшовчи оиланинг уч норасида фарзанди кетма-кет вафот этди.
Ижтимоий тармоқларда бу оилани яқиндан таниган қўшниларнинг сўзларига кўра, қизлар қийма кабоб тановул қилганидан сўнг қоринда оғриқ пайдо бўлганини айтишган. Кейин эса оғриқ қолдирувчи дори истеъмол қилишган.
Бироқ бироз вақт ўтгач, қизларнинг аҳволи янада оғирлашади ва улардан бирининг жони «тез ёрдам» машинасида узилади. Қолган қизларнинг ҳам аҳволи оғир бўлганлиги сабаб юқумли касалликлар шифохонасига жўнатилади. Маълум бўлишича, улар ҳам бирин-кетин вафот этишган.
Ҳозирда ёш қизалоқлар айнан нима сабабдан вафот этгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Уларнинг дори ёки истеъмол қилинган таомдан заҳарлангани тахмин қилинмоқда. Туман прокуратураси эса мазкур воқеа юзасидан жиноят иш очган.
КUN.UZ мухбири мазкур фожиа тафсилотларини билиш мақсадида Республика санитария-эпидемиология хизматига мурожаат қилганида, марказ ходимаси бу иш бўйича маълумот беришдан бош тортди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам воқеа юзасидан аниқ маълумот бермади.
Мавзуга оид
09:10
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024