Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги меҳнат муҳожирлари иш патентини чипли карта кўринишида олади
Электрон ташувчида, хусусан, эгасининг юзи тасвири ва бармоқ излари бўлиши керак.
Фото: ТАСС
Россиядаги меҳнат муҳожирлари иш патентларини чипли карта кўринишида олади, унда бундай карта эгаси юзининг электрон тасвири ва бармоқ излари бўлиши керак.
«Россияга визани талаб қилмайдиган тартибда келган хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга электрон маълумотлар ташувчиси бўлган карта кўринишида берилган патент шакли тасдиқлансин. Ушбу буйруқ 2021 йил 29 декабрдан кучга киради», дея ТАСС мамлакат ички ишлар вазири Владимир Колокольцев томонидан имзоланган буйруқ матнидан иқтибос келтирган.
Қайд этилишича, картанинг олд томони 8,5 см га 5,3 см ўлчамда бўлади, унда фотосурат, патент серияси ва рақами, эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, шунингдек, Россияга ишлаш учун келган чет эл фуқаросининг фуқаролиги, паспорт серияси ва рақами, касби каби маълумотлар жойлаштирилади. Орқа томонда меҳнат муҳожири яшайдиган ва ишлайдиган Россия ҳудуди, шунингдек, патент эгасининг биометрик маълумотлари ва у ҳақдаги бошқа маълумотларга эга чип бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 29 декабрдан бошлаб Россияда қонун кучга киради, унга кўра, мамлакатга иш излаб ёки 90 кундан ортиқ муддатга келган барча хорижликлар бармоқ изларини топшириши шарт.
Мавзуга оид
21:50
Россия урушни тугатиш бўйича музокараларни давом эттиришдан «маъно кўрмаяпти»
20:24
Жаҳондаги зиддиятлар: талаба-ёшлар қандай фикрда?
18:34
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
07:52