Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда “Чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар” кўргазмаси ўтказилади
Жорий йилнинг 4-6 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги ёшлар ижодиёт саройида “Чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар” 6-Халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. Кўргазма “Ўзбекчармпойабзали” чарм-пойабзал корхоналари Ассоциацияси томонидан ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу тадбир чарм, пойабзал ва чарм моллари ишлаб чиқарувчилари ҳамда дистрибьюторлари, шунингдек, Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари савдо компаниялари вакилларига қаратилган бўлиб, Ўзбекистон ҳудудидаги бу соҳа бўйича ноёб ҳисобланади.
Ташкилотчиларнинг фикрича, “Чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар” 6-Халқаро кўргазма-ярмаркаси чарм бозоридаги ўзаро муносабатларни ривожлантириш ва соҳадаги маҳсулот айирбошлашни оширишга рағбатлантиради. Бундан ташқари, бу тадбирда қатнашиш – маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўзларини халқаро савдо майдонида намоён этиш учун яхши имкониятдир.
Мавзуга оид
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
13:38 / 21.05.2026
Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
13:40 / 20.05.2026
Тошкент шаҳар ҳокими дарахтлар кесилишига муносабатини айтди
12:48 / 19.05.2026