Янги Тошкент лойиҳаси Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида амалга оширилади
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида нутқ сўзламоқда.
Маълум қилинишича, бугунги кунда пойтахтда яшаётган ва ишлаётган аҳоли сони қарийб 5 миллионни ташкил қилади. Яқин йилларда бу кўрсаткич яна кўпайиши кутилмоқда.
Бугунги куннинг ўзида шаҳарда йилига 20 мингдан зиёд квартирали кўп қаватли уйлар, 40 дан ортиқ мактаб, боғча, поликлиника қуришга талаб бор.
Шунинг учун пойтахтнинг барқарор ривожланишини ўйлаб, камида 15-20 йил олдин режаларимизни аниқ белгилаб олишимиз зарур, деди давлат раҳбари.
Шуларни инобатга олиб, Буюк Британия, Сингапур, Хитой ва Туркия мутахассислари билан Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Жумладан, Тошкент вилоятининг чегарадош туманлари ҳисобидан пойтахт ҳудудини босқичма-босқич кенгайтириб, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида Янги Тошкент лойиҳасини амалга ошириш мақсад қилиб олинди.
Мавзуга оид
18:09 / 25.10.2024
Янги Тошкент шаҳри учун Тошкент вилоятидан қўшимча ер ажратилди
20:22 / 12.10.2024
Янги Тошкент 2 миллион аҳолига мўлжалланяпти
20:45 / 09.10.2024
Тошкент шаҳри Бош режага кўра 3 та зонага ажратилади
13:14 / 12.09.2024