Жамият | 12:04 / 24.11.2025
3267
1 дақиқада ўқилади

Янги Ўзбекистон боғи атрофида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади

«Президент Олимпиадаси» доирасида ўтказиладиган «Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи муносабати билан Тошкент шаҳрида айрим йўналишларда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг ноябр–декабр ойлари давомида Янги Ўзбекистон «Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг республика финал (учинчи) босқичи – «Президент Олимпиадаси» мусобақалари ўтказилади.

Мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 24 ноябрдан 4 декабрга қадар қуйидаги йўналишларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади:

Янги Ўзбекистон кўчасидан янги меҳмонхоналар томон ҳаракатланиш («Янги Ўзбекистон боғи» чегараси бўйлаб);
Миллий боғ кўчасидан янги меҳмонхоналарга ҳаракатланиш.

Қайд этилишича, ушбу чекловлар фақат оддий автотранспорт воситаларига тааллуқли бўлиб, махсус автоуловлар (тез ёрдам, ўт ўчириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳ.к.) учун мустасно ҳисобланади.

Ташкилотчилар йўллардаги вақтинча ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраб, мусобақа иштирокчиларига омад ва ғалаба тилаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид