Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзорда Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми ёпилади
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Наврўз байрами муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар сабаб Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми вақтинча транспорт ҳаракати учун ёпилади.
Маълум қилинишича, Чилонзор туманидаги 24/7 Ал-Хоразмий янги сайр ва гастро туризм кўчасида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Халқ сайли” тадбири ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан Ал-Хоразмий айланма йўли қисмидан 2-Қатортол кўчасигача бўлган ҳудуд 20 март куни соат 15:00 дан 21 март куни соат 24:00 гача транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Мутасаддилар ҳайдовчилар ва йўловчилардан ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштиришни ҳамда муқобил йўллардан фойдаланишни сўрамоқда.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўралган.
Мавзуга оид
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
20:30 / 09.04.2026
Сохта имзо, тасдиғини топган жиноят ва низоли гаров: Тошкентда тадбиркор ўзгалар қилмишини деб мулкидан айрилиб қолмоқда
09:10 / 24.03.2026
Айрим кўчаларда автоуловлар ҳаракатига вақтинча ўзгариш киритилади
09:23 / 12.02.2026