Жамият | 12:40 / 22.01.2026
2172
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг асосий кўчаларида агротехник тадбирлар олиб борилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тегишли ободонлаштириш хизматлари мутахассислари пойтахтнинг асосий кўчалари бўйлаб дарахтларни парваришлаш, санитар кесиш ишлари ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш тадбирларини амалга оширмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Алоҳида аҳамиятга эга кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси мутахассислари ва ишчи ходимлари томонидан пойтахтнинг асосий кўчалари бўйлаб режа асосида агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбирлар доирасида кўп йиллик дарахтларда санитар ишлов бериш, қуриган ва хавф туғдирувчи шохларни кесиш ишлари олиб борилмоқда. Кесилган дарахт шохлари махсус майдаловчи техникалар ёрдамида қайта ишланиб, тупроқ унумдорлигини ошириш ва намликни сақлаш мақсадида янги кўчатлар ва буталарнинг илдиз бўғизларига солинмоқда.

Шунингдек, дарахтларга зиён етказувчи зараркунандаларга қарши махсус препаратлар билан ишлов бериш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Маълум қилинишича, мазкур агротехник тадбирлар шаҳар кўкаламзорлигини асраш, дарахтларнинг соғлом ўсишини таъминлаш ҳамда пойтахт экологик ҳолатини янада яхшилашга қаратилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид