Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда дунёдаги энг кекса аёл вафот этди
2024 йилнинг сентябрида дунёдаги энг кекса аёл сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган Томико Итоока 116 ёшида вафот этди.
Фото: AFP
Дунёдаги энг кекса аёл Томико Итоока 116 ёшида вафот этди, деб хабар беради Kyodo агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, аёл 2024 йил 29 декабр куни табиий сабаблардан вафот этган. У 2023 йилнинг декабр ойида 116 ёшли Фуса Тацуми вафотидан кейин Япониянинг энг кекса аёли номига сазовор бўлганди.
Хёго префектурасининг маълум қилишича, Итоока 1908 йил 23 майда Осакада дунёда келган.
Гиннеснинг рекордлар китоби унга энг кекса инсон мақомини расман 2024 йил сентябрда топширган эди. Ўшанда Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг кекса аёл сифатида киритилган испаниялик Мария Браняс Морера 117 ёшида вафот этган эди.
Итооканинг вафотидан кейин бразилиялик Ина Канабарро Лукас дунёдаги энг кекса аёлга айланди — у ҳам ҳозирда 116 ёшда.
Мавзуга оид
22:40 / 06.01.2026
Япониядаги аукционда туна балиғи миллионлаб долларга сотилди
10:08 / 26.12.2025
Япония 17 та қон қуйиш муассасасига замонавий ускуналарни етказиб беради
10:53 / 25.12.2025
Япония Марказий Осиёда 3 триллионлик янги лойиҳаларни режалаштирмоқда
19:14 / 21.12.2025