Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Марказий Осиёда 3 триллионлик янги лойиҳаларни режалаштирмоқда
Kyodo News ахборот агентлиги Япония беш йил ичида Марказий Осиёда умумий қиймати 3 триллион иенага тенг янги бизнес-лойиҳаларни ишга туширишни режалаштираётганини маълум қилди. Нашрга кўра, бу ташаббус ресурсларни барқарор етказиб бериш ва Европа билан боғловчи транспорт йўналишини ривожлантириш мақсадлари билан уйғун.
Фото: Kyodo
Япониянинг оммабоп Kyodo News ахборот агентлиги сайтида “Япония ва Марказий Осиё мамлакатлари ресурсларни барқарор етказиб бериш бўйича келишувга эришди” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада таъкидланишича, Япония ва Марказий Осиёнинг бешта давлати минтақани Европа билан боғлайдиган транспорт маршрутини ривожлантириш бўйича келишувга эришган. Қайд этилишича, мазкур ташаббус ўта муҳим минераллар ҳамда энергия ресурсларини барқарор етказиб беришни таъминлашга қаратилган бўлиб, бу Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган минтақа мамлакатлари манфаатларига мос келади.
Нашрга кўра, Токио шаҳри илк бор Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иштирокидаги олий даражадаги саммитга мезбонлик қилган. Саммит доирасида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Япония ва беш давлат “Токио декларацияси”ни қабул қилган. Ҳужжатда декарбонизация, логистикани соддалаштириш ҳамда инсон ресурсларини ривожлантириш йўналишларида ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, материалда Япония беш йил ичида Марказий Осиёда умумий қиймати 3 триллион иена (тахминан 19 миллиард АҚШ доллари) бўлган янги бизнес-лойиҳаларни ишга туширишни режалаштираётгани қайд этилган. Бундан ташқари, томонлар сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олгани билдирилган.
Мавзуга оид
09:15 / 17.04.2026
Қозоғистон энди қозоқ тилини яхши билмайдиганларга доимий яшаш гувоҳномасини бермайди
11:00 / 16.04.2026
Тошкентда олтинчи “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси ўтказилади
07:35 / 16.04.2026
1853 йилги Орол денгизи харитаси эълон қилинди
16:17 / 11.04.2026