Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги аукционда туна балиғи миллионлаб долларга сотилди
Японияда «туна қироли» деб аталадиган ва суши ресторанлари тармоғига эгалик қиладиган ресторатор Киёши Кимура балиқ учун 3,2 миллион доллар таклиф қилиб, аукцион ғолиби бўлди.
Фото: Getty images
Японияда йилнинг анъанавий илк аукционида яна бир нарх рекорди ўрнатилди: кўк қанотли туна балиғи бир неча миллион долларга сотилди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.
Аукцион Токиодаги Toyosu Market бозорида бўлиб ўтди, у 2018 йилдан бери мамлакатнинг асосий балиқ бозори ва машҳур Sukiji Market давомчиси ҳисобланади.
Қайд қилинишича, оғирлиги 243 кг бўлган туна балиғи 510 миллион иена (тахминан 3,2 миллион долларга) сотилди.
Савдо ғолиби Японияда «туна қироли» деб аталадиган ва суши ресторанлари тармоғига эгалик қиладиган ресторатор Киёши Кимура бўлди. Энди балиқ тармоқ ресторанларида суши ва сашими тайёрлаш учун ишлатилади.
Рекорд нархга қарамай, экспертларнинг таъкидлашича: бундай битимлар балиқнинг ўртача бозор қийматини акс эттирмайди, балки рамзий ва реклама характерига эга.
Японияда балиқ аукционлари мамлакатнинг гастрономик ва иқтисодий маданиятининг муҳим қисмидир. Йилнинг биринчи аукциони январ ойи бошида ўтказилади ва «омад келтирувчи» маросим ҳисобланади. Нархлар кўпинча одатдагидан ўнлаб марта ошиб кетади.
Кўк қанотли туна балиғи – суши учун энг нуфузли балиқ ва элита ресторанларда ишлатилади. Японлар уни фаровонлик ва мавқе билан боғлайди.
Одатдаги кунларда туна балиғи бир неча баробар арзон сотилади. Миллионлаган аукцион нархлар - камёб ва медиа-шоунинг бир қисмидир. Аукционларда улгуржи савдогарлар, ресторан эгалари, йирик умумий овқатланиш тармоқлари иштирок этади.
Туна балиғининг рекорд аукционлари мунтазам равишда жаҳон оммавий ахборот воситаларининг янгиликларига айланиб, Япониянинг гастрономия, анъаналар ва бизнес чамбарчас боғлиқ бўлган денгиз маҳсулотларига ўзига хос муносабатини таъкидлайди.
Мавзуга оид
08:31 / 30.03.2026
Япония кўмир иссиқлик электр станциялари учун чекловларни юмшатади
20:03 / 26.03.2026
Наманганда 150 млн долларлик туристик мажмуа қурилади
22:25 / 24.03.2026
Японлар ўз уйида қандай қилиб мукаммал озодаликни сақлайди?
22:15 / 24.03.2026