Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда журналист-бот мақолалар ёза бошлади
Жанубий Кореяда спорт мавзусида мақолалар ёзишни бошлаган журналист-бот ишга олинди, деб ёзмоқда Yonhap ахборот агентлиги.
“Yonhap ахборот агентлиги Англия премьер-лигаси футбол учрашувлари ҳақида янгиликлар чиқариш учун автоматлаштирилган тизимни тақдим қилди”, деб айтилган хабарда.
Ахборот агентлигининг таъкидлашича, Soccerbot деб ном олган бу дастурий таъминот журналистлар ёзишига тақлид қилувчи алгоритмга асосланган. Бот умумий ҳисобда учрашув якунлангандан кейин ҳар бири бир ёки икки сония ичида ёзилган 380 та автоматик тажриба мақоласи чиқарди.
Yonhap’да айтилишича, 2018 йил февралда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларини ёритиш учун яна битта дастур – yeongChang яратилмоқда. Маълум қилинишича, Soccerbot дастури Yonhap мухбирлари ёзган сўз ва жумлалардан иборат маълумотлар базасидан фойдаланади.
Бот мақолаларни ёзишда уч босқични амалга оширади: маълумотларни тўплайди, жумлаларни ёзади ҳамда имловий ва услубий текширув ўтказади. Дастур, шунингдек, нотўғри маълумотни истисно қилиш учун 5 та турли манбадан маълумот йиғади.
Мавзуга оид
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026
Жанубий Кореяда барча учун бепул базавий мобил интернет жорий қилинади
18:59 / 13.04.2026