Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Қозоғистондан нефт импорт қилишни режалаштиряпти
Яқин Шарқдаги геосиёсий кескинлик va Ҳўрмуз бўғозининг ёпиб қўйилиши фонида Жанубий Корея Қозоғистондан нефт сотиб олиши мумкин. Бу таъминотни узоқ муддатга диверсификация қилишга қаратилган чора сифатида баҳоланяпти.
Яқин Шарқдаги геосиёсий кескинлик va Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши фонида Жанубий Корея Қозоғистондан нефт сотиб олишни режалаштиряпти. Бу ҳақда мамлакат саноат вазири Ким Чжон Кван маълум қилди.
«Музокараларда сезиларли ютуқларга эришилди. Аниқ ҳажм ҳамда шартлар келаси ҳафта бошида эълон қилиади. Қозоғистон жуда узоқдек туюлиши мумкин, аммо амалда етказиб бериш тахминан АҚШдан келадиган вақт билан бир хил, қарийб 50-60 кунни ташкил этади», деган Кван «KBC» телеканалига берган интервьюсида.
Апрел ойи бошида Жанубий Корея президенти администрацияси раҳбари Кан Хун Сик va вазир Ким Чжон Кван Қозоғистонга ташриф буйириб, нефт va нафта маҳсулотларини импорт қилиш бўйича музокаралар ўтказганди. Бу ташриф нефт етказиб беришни узоқ муддатли диверсификация қилишга қаратилган.
Маълумот учун, Жанубий Корея энергетика ресурслари импортига тўлиқ қарам бўлиб, нефть харидининг 70 фоизини Яқин Шарқ мамлакатларидан амалга оширган. Шунингдек, Корея ҳукумати ўтган ой Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳам 24 миллион баррел нефт етказиб бериш бўйича келишувга эришганди.
Мавзуга оид
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
08:30 / 15.06.2026
Денгиз ўртасидаги шаҳарлар: дунёдаги энг йирик нефт платформалари
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026