Ўзбекистон | 12:53 / 07.04.2026
3558
1 дақиқада ўқилади

Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади

Саида Мирзиёева маълум қилишича, Вашингтон шаҳрида Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини бошлади. Ушбу ташаббус икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, мазкур кенгаш қўшма бизнес ташаббуслари учун мустаҳкам институционал асос яратишга хизмат қилади.

Учрашув якунида томонлар ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Бу эса келгусида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Унинг қайд этишича, кенгашнинг ташкил этилишига икки давлат президентлари ўртасида қарор топган юксак даражадаги ишонч замин яратган.

Кенгаш ҳамраиси, элчи Сержио Гор ҳам сўнгги бир йил давомида АҚШ Марказий Осиёда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги қатъий интилишларини амалда намоён этганини таъкидлаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид