Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 30 декабрдаги қарори билан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш низоми тасдиқланди.
Унга кўра, аттестация 2 босқичда ташкил этилади:
Биринчи босқичда аттестациядан ўтувчиларнинг алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш ва инклюзив таълимни амалга ошириш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси, менежерлик қобилияти, малака тавсифларида белгиланган лавозим мажбуриятларига мослиги, касбий компетентлиги, дунёқараши ва ақлий салоҳиятини (IQ) текшириш бўйича тест синовлари ташкил этилади.
Иккинчи босқичда эса аттестация комиссияси томонидан талабгорлар билан саволнома асосида суҳбат ўтказилади.
Шунингдек, низомга мувофиқ қуйидагилар аттестацияга жалб қилинмайди:
- ишга қабул қилинганига ёки бола парваришлаш таътилидан қайтганига бир йил тўлмаганлар;
- меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлганлар;
- ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги аёллар, боласи уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилидаги ходимлар;
- ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ходимларининг лавозим мажбуриятлари зиммасига вақтинча юклатилган ходимлар.
Комиссия қарорига кўра аттестациядан ўтолмаган талабгорлар билан тузилган меҳнат шартномаси 1 ой муддатда меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади ёки бўш (вакант) лавозимлар мавжуд бўлса, бошқа қуйи лавозимга ўтказилиши мумкин.
Мавзуга оид
23:27 / 17.01.2026
АҚШдаги ўқитувчилар хавотирда: зумерлар ўқишни унута бошлади
09:39 / 31.12.2025
Нодавлат мактабларда ўқийдиганлар улуши 3 баравар оширилади
09:33 / 31.12.2025
Ҳар йили 600 нафар чет эллик “тил эгаси” бўлган мутахассис таълимга жалб этилади
10:44 / 27.12.2025