Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Халқаро цирк санъати фестивали ўтказилади
Фото: Global Look Press/Zheng Rongxi
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро цирк санъати фестивали низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 январдаги 55-сон қарорига мувофиқ Халқаро цирк санъати фестивали 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Ҳужжат билан Халқаро цирк санъати фестивали низоми тасдиқланиши мумкин.
Халқаро цирк санъати фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинади:
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджети маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фестивални ўтказиш бўйича масъул этиб белгиланади.
Халқаро цирк санъати фестивали низомига кўра, фестиваль қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:
жаҳон цирк санъати ютуқларидан баҳраманд бўлиш, миллий цирк санъати анъаналарини асраб-авайлаш, томошабинларнинг цирк санъатига бўлган эҳтиёжларини қондириш, миллий цирк дастурлари бадиий савияси ва қамровини кенгайтириш;
цирк санъатининг бетакрор руҳи ва қиёфасини, ўзига хослигини эътироф этиш, халқлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, тинчлик, дўстлик ва аҳилликни, бой тарихий ва бетакрор маданиятимизни кенг тарғиб этиш кенг тарғиб этиш, мамлакатимиз цирк санъатини жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини янада ошириш;
миллий цирк санъатини янада ривожлантириш, бошқа халқларнинг цирк санъати анъаналарини ўрганиш мақсадида ижодий мулоқотлар олиб боришни йўлга қўйиш;
маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, цирк санъати соҳасидаги илмий ўрганиш ва изланишларни ҳамкорликда амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, давра суҳбатлари, тақдимот ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.
Фестиваль 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Фестивалга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни юқори даражада амалга ошириш мақсадида Халқаро цирк санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий-қўмита тузилади ва Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Фестивални ўтказишнинг аниқ санаси ва муддати Ташкилий қўмита томонидан белгиланади.
Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
маҳаллий ва хорижий цирк усталари томонидан кўргазмали намойишлар, ижодий учрашувлар, сайиллар, матбуот конференциялари, давра суҳбатлари, тақдимот ва маҳорат дарслари, илмий-амалий конференция;
хорижий ва Ўзбекистон цирк санъати усталарининг Тошкент шаҳри бўйлаб маданият масканларида цирк дастурлари намойиши;
цирк усталарининг Халқаро кўрик-танлови;
Фестиваль кўрик-танлови ғолиб ва совриндорлар иштирокида “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасасида тантанали тақдирлаш маросими ва цирк намойишлари билан якунланади.
Фестивалга Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган Халқаро ҳайъат аъзолари, фахрий меҳмонлар ва иштирокчи сифатида турли мамлакатлардан ижодий делегациялар таклиф этилади ва уларнинг яшаш, овқатланиш, Ўзбекистонга келиб-кетиш (учинчи давлат орқали учишлари ҳам), ички транспорт харажатлари Ташкилотчи томонидан қопланади.
Кўрик-танловда намойиш этиладиган цирк дастурлари мусиқалари фонограмма ёки оркестр орқали ижро этилади.
Фестивалда ўз ҳисобидан иштирок этиш истагини билдирган цирк усталари, хорижий давлатлардан таниқли олимлар, мутахассислар ва фахрий меҳмонлар Ташкилотчи таклифи асосида қатнашиши мумкин.
Кўрик-танловда иштирок этишни истаган цирк артистлари ва цирк жамоалари кўрик-танловни ўтказиш санасидан икки ой олдин ташкилотчига қуйидагиларни тақдим этиши керак:
реквизитлар рўйхати ва унга тегишли техника паспорти;
иштирокчилар сони;
ҳайвонлар учун тегишли ветеринария хулосаси;
тақдимот ижод намунасидан (видео, CD, DVD) лавҳалар.
Ҳар бир иштирокчи фестиваль дастурида 1 ёки 2 та саҳна кўриниши билан чиқиши мумкин. Фақатгина масхарабозлар бундан мустасно.
Цирк дастурини кўрик-танлов давомида намойиш этилиши камида 6 мартагача амалга оширилиши мумкин.
Фестиваль иштирокчилари қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммаларига олишлари шарт:
ветеринария ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд норматив қоидалар талабларига мувофиқ рўйхатдан ўтказиш;
Вашингтон конвенцияси (CITES), ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича халқаро ҳужжатлар талабларига қатъий амал қилиш;
цирк дастури ижроси вақтида, машғулотлар давомида хавфсизлик ва меҳнат муҳофазасига риоя қилиш;
фестиваль давомида республика ички қонунлари, урф-одатларига амал қилиш;
ҳаво-акробат гимнастлари ўзлари фойдаланадиган чиқиш учун жиҳозларига жорий йилда берилган техник сертификатларга эга бўлиши лозим.
Иштирокчининг саломатлиги ва ҳаётига хавф туғдирадиган чиқишларни кўрсатиш тақиқланади (агар махсус хавфсизлик воситаси бўлмаса).
Суғурта полисига эга бўлмаган иштирокчиларнинг цирк дастурлари кўриб чиқилмайди.
Танловда иштирок этиш кетма-кетлиги фестиваль режиссёри томонидан белгиланади.
Фестиваль доирасида ўтказиладиган илмий-амалий конференцияда иштирок этувчилар қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:
иштирокчи маърузасининг 4-5 бетдан иборат тўла матни ва 300 сўздан кам бўлмаган тезислари;
иштирок этиш учун маълумотномаси (резюме);
маъруза тақдимоти (презентация);
маърузанинг ўзбек, инглиз ва рус тилларига таржима қилинган матни;
3 дона 6 х 9 ўлчамдаги рангли фотосурат.
Илмий-амалий конференцияда иштирок этишни истаган олим ва мутахассислар томонидан ушбу ҳужжатлар Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 сентябрига қадар ташкилотчига тақдим этилиши зарур.
Кўрик-танлов ва илмий-амалий конференцияда иштирок этувчиларнинг якуний рўйхати Ташкилий қўмита томонидан аниқланиб, Фестиваль бошланиш вақтида камида бир ой олдин иштирокчиларга маълум қилинади.
Ўзбек, инглиз ва рус тиллари фестивалнинг ишчи тиллари этиб белгиланади.
Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар ташкилотчи томонидан ишлаб чиқилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджети маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Фестивалнинг иштирокчилари ва хорижий меҳмонлар, шунингдек, халқаро ҳайъат аъзолари Ташкилий қўмита томонидан Фестиваль ўтказиладиган давр ва ҳудудда ётоқхона, овқатланиш ва белгиланган маршрут бўйича транспорт билан таъминланадилар.
Фестиваль хорижий меҳмонларининг Ўзбекистон ҳудудидаги алоҳида меҳмонхона ва транспорт харажатлари уларни таклиф этган мезбон ташкилот ва муассасалар ёки меҳмонларнинг ўзлари томонидан қопланади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Фестивалнинг барча хорижий иштирокчилари ва меҳмонлар учун ички қатновлар бўйича авиа ва темир йўл чипталари белгиланган тартибда сотилади, меҳмонхона ҳақи ҳам сўмда қабул қилинади.
Мавзуга оид
19:43 / 29.03.2026
Ўзбек цирк санъатининг машҳур намояндаси Олимжон Тошкенбоев вафот этди
11:55 / 09.11.2024
Ўзбекистонда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланмоқда
18:00 / 16.05.2024
Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорлиги 30 йиллигини фестиваль, кўргазма ва гала-концерт билан нишонламоқда
12:43 / 18.01.2023