Ўзбекистон | 13:24 / 25.07.2024
2590
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" олий даражадаги саммити бўлиб ўтади

Ўзбекистон элчиси ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби бўлажак қўшма тадбирлар кун тартибини муҳокама қилди.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон элчиси Нодир Турғунов Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жосим ал-Будайвий билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Мулоқот чоғида бўлажак тадбирларга, жумладан, 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи олий даражадаги саммитига пухта тайёргарлик кўриш ва Бош котибият билан мамлакат ўртасида ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

"Ўзбекистоннинг нафақат икки томонлама, балки кўп томонлама алоқаларни ривожлантириш, жумладан, минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида ўзбек томонидан илгари сурилаётган таклифлари жуда долзарб. Ушбу саъй-ҳаракатлар дунё ҳамжамияти томонидан катта қизиқиш билан кузатиб борилмоқда", деди у.

Мулоқот якунида, Самарқандда бўлиб ўтадиган олий даражадаги саммитга тайёргарлик ишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борадаги ишларни жадаллаштириш учун мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.

Мавзуга оид