АҚШ Ўзбекистонга 5 млн дозадан ортиқ Moderna ва Pfizer вакциналарини беради
АҚШ ҳукумати томонидан Ўзбекистонга 5 миллиондан ортиқ Moderna ва Pfizer вакциналари тақдим қилинди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
3 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Венди Шерман билан учрашуви бўлиб ўтди. Мамлакатлар ўртасидаги долзарб муаммолар муҳокама қилинган мазкур учрашувда АҚШ ҳукумати мамлакатимизга 5 млн дозадан ортиқ Moderna ва Pfizer вакциналарини тақдим этиши маълум қилинди. Ташқи ишлар вазири ушбу беғараз ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.
Аввалроқ, юртимизга Moderna вакцинасининг 3 млн дозаси ҳамда Pfizer/BioNTech вакцинасининг 1,2 млн дозаси келтирилган эди.
28 сентябрдан эътиборан Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болаларни COVID-19га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашга рухсат берилди.
Мавзуга оид
13:00 / 18.09.2024
Россия элчиси: АҚШ билан қурол назорати бўйича мулоқот имконсиз
10:40 / 18.09.2024
CNN: АҚШ захиралар камайиши туфайли Украинага ёрдамни қисқартирди
18:33 / 17.09.2024
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида муҳим минераллар бўйича меморандум имзоланди
14:10 / 17.09.2024