Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Афғонистондаги «Багром» ҳарбий-ҳаво кучлари базасини АҚШ назоратига қайтармоқчи
Биз Багромдаги йирик ҳарбий-ҳаво кучлари базасини шунчаки бериб юбордик ва уни қайтаришга ҳаракат қиламиз, деди Оқ уй раҳбари.
Фото: AP
АҚШ Афғонистондаги «Багром» ҳарбий-ҳаво базаси устидан назоратни қайтариб олишга ҳаракат қилади, деди Америка президенти Доналд Трамп.
«Биз Афғонистонни тарк этганимизда, у ерда ўз кучимиз ва қадр-қимматимизни қолдирдик. Биз Багромдаги йирик ҳарбий-ҳаво кучлари базасини шунчаки бериб юбордик ва уни қайтаришга ҳаракат қиламиз», деди Трамп 18 сентябр куни Лондонда Британия ҳукумати раҳбари Кир Стармер билан қўшма матбуот анжуманида.
АҚШ 2021 йил кузида Жо Байден президентлиги даврида Афғонистондан ўз контингентини олиб чиқиб кетганди. Жумладан, АҚШ қўшинлари Багромдаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасини ҳам тарк этди.
Мавзуга оид
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025
1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади
09:40 / 24.12.2025
АҚШ иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсиб, прогнозлардан ошди
21:50 / 23.12.2025