Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА ҳаво ҳудудини тўлиқ очганини эълон қилди
Дубай халқаро аэропорти фаолиятининг тўхтаб қолиши амирлик иқтисодиёти учун дақиқасига тахминан миллион долларга тушгани айтилмоқда.
Фото: REUTERS / Abdel Hadi Ramahi
Бирлашган Араб Амирликлари ўз ҳаво ҳудудини тўлиқ очди. Бу ҳақда 2 май куни мамлакат Фуқаро авиацияси бош бошқармаси маълум қилди.
Хабарда айтилишича, БАА ҳаво ҳудудидан вақтинчалик хавфсизлик чекловлари олиб ташланган ва парвозлар бошқарувининг одатий режимига қайтилган.
Парвозларнинг максимал даражада хавфсизлигини таъминлаш учун вазият доимий мониторинг қилиб борилади, дейилади расмий ахборотда.
Яқин Шарқда, хусусан БААда авиация тармоғи жорий йил 28 февралда, АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлагани ҳамда Теҳроннинг жавоб зарбалари туфайли издан чиққан эди.
Уруш туфайли Форс кўрфазида жойлашган қатор давлатлар муайян вақт мобайнида ҳаво ҳудудини фуқаро авиацияси учун тўлиқ ёпишига тўғри келди.
NDTV World баҳолашларига кўра, Дубай халқаро аэропорти фаолиятининг тўхтаб қолиши амирлик иқтисодиёти учун дақиқасига тахминан 1 млн долларга тушади.
Авиакомпаниялар ва меҳмонхоналар кўраётган зарарни ҳам жамлаганда, беқарорлик туфайли БАА иқтисодиёти жиддий йўқотишларга учради.
Мавзуга оид
19:38 / 28.04.2026
БАА Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК ва ОПЕК+) аъзолигидан чиқади
22:54 / 26.04.2026
Исроил БААда «Темир гумбаз» тизими ва ўз ҳарбийларини жойлаштирган – ОАВ
08:17 / 24.04.2026
БАА Ҳўрмуз бўғозига муқобил сув коридори концептини тақдим этди
17:50 / 21.04.2026