Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА Ҳўрмуз бўғозига муқобил сув коридори концептини тақдим этди
Дубайдаги Znera архитектура бюроси Бирлашган Араб Амирликлари учун Ҳўрмуз бўғозини айланиб ўтиш имконини берувчи янги “стратегик сув коридори” концептини таклиф қилди.
Фото: AP
Муаллифлар ғоясига кўра, “Иттифоқ бўғози” деб номланган мазкур денгиз йўли ўзига хос “миллий таянч” вазифасини бажариши мумкин. У савдо барқарорлигини таъминлаш, иқтисодиётни диверсификация қилиш ва бутун йўналиш бўйлаб янги шаҳар ҳудудларини ривожлантиришга хизмат қилиши мумкин.
Znera ходимлари бу ҳақда шундай деди: “Тобора мураккаблашиб бораётган глобал воқелик шароитида масала энди фақат ўсишда эмас, балки назорат, изчиллик ва узоқ муддатли позициялашувда ҳамдир. Биз, Znera жамоаси, дизайн бундай даражада ҳам муҳим роль ўйнай олади, деб ишонамиз — у нафақат шаҳарлар, балки бутун бошли давлатларнинг стратегик келажагини шакллантиришда ҳам иштирок этиши мумкин”.

Ҳўрмуз бўғози Уммон ва Эрон ўртасида жойлашган бўлиб, Форс кўрфазини Уммон кўрфази ва Араб денгизи билан боғлайди. Унинг чуқурлиги ва кенглиги ҳатто энг йирик нефть танкерларининг ҳам ўтишига имкон беради.

2025 йилнинг биринчи ярмида ушбу бўғоз орқали кунига тахминан 20,9 миллион баррель нефть ташилган. Бу жаҳон нефть истеъмолининг қарийб бешдан бир қисмига тенг. Бироқ Яқин Шарқдаги ҳарбий можароларнинг сўнгги кескинлашуви фонида кўплаб давлатлар муқобил йўллар ҳақида бош қотира бошлади.
Мавзуга оид
17:50 / 21.04.2026
Etihad Airways августдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлайди
15:42 / 21.04.2026
Эрон иккинчи турга рози бўлди, Вэнс Исломободга келмоқда
21:07 / 20.04.2026
Эрон ва АҚШ сулҳи муддати тугамоқда. Бу ҳақда нималар маълум?
17:58 / 19.04.2026