Иқтисодиёт | 19:38 / 28.04.2026
2372
2 дақиқада ўқилади

БАА Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК ва ОПЕК+) аъзолигидан чиқади

Қарор 2026 йил 1 майдан кучга киради ва БАА иқтисодиётининг узоқ муддатли ривожланиши истиқболлари билан изоҳланди.

Фото: AFP

Бирлашган Араб Амирликлари Нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) ва ОПЕК+ алянсидан чиқишини расман эълон қилди. Қарор 2026 йил 1 майдан кучга киради. Бу ҳақда WAM давлат ахборот агентлиги энергетика вазири Суҳайл ал-Мазруийга таяниб хабар берди.

БАА нега тарк этяпти?

Расмий сабаблар ҳали тўлиқ ошкор этилмаган, бироқ манбалар бу қарорни тўпланиб қолган норозиликлар билан боғламоқда:

- Нефт қазиб олиш квоталари бўйича келишмовчиликлар;

- Форс кўрфази бўйича ҳамкорлар томонидан етарли даражада қўллаб-қувватланмаслиги;

- Минтақавий кескинлик оқибатлари, жумладан, Эрон атрофидаги сўнгги воқеалар.

БАА - ОПЕК асосчиларидан бири (1967 йилдан бери) ва кунига тахминан 3-3,5 миллион баррел нефт қазиб олади. У узоқ вақтдан бери қазиб олишни оширишда кўпроқ эркинлик истагини билдирган. Мамлакат қувватларни оширишга фаол сармоя киритмоқда ва яқин йилларда кунига 5-6 миллион баррелга чиқишни режалаштирмоқда.

Бозор учун оқибатлар

БАА қарори ОПЕК+ бирлигига жиддий зарба бўлади. Бу қуйидагиларга олиб келиши мумкин:

- Амирликларнинг квотадан ташқари қазиб олиш ҳажмининг ўсиши;

- Жаҳон нефт нархларига пасайиш босими;

- Алянс ичидаги янги музокараларга.

Саудия Арабистони ва картелнинг бошқа аъзолари аллақачон жавоб чораларини тайёрламоқда. Таҳлилчилар яқин ҳафталарда нефт бозорида ўзгарувчанлик кучайишини башорат қилмоқда.

Вазир Ал-Мазруий шундай деди: «Биз кўп йиллик ҳамкорлик учун ҳамкорларимиздан миннатдормиз, аммо БАА иқтисодиётининг узоқ муддатли ривожланиши йўлида мустақил қарорлар қабул қилиш вақти келди».

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид