Ўзбекистон | 14:25 / 04.03.2021
6734
1 дақиқада ўқилади

Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

Туркия ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи тўғрисида маълумот берилди.

Мавлуд Чавушўғлу / Фото: AA

2021 йилнинг 6 – 9 март кунлари Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, Туркия делегацияси Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари раислигида Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, ташриф дастуридан Хива ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиш, бошқа вазирлик ва идораларида учрашув ҳамда музокаралар олиб бориш ўрин олган.

Аввалроқ, Самарқандда 8 март куни Туркиянинг бош консулхонаси очилиши хабар берилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид