Видео: Гулнора Каримовадан мусодара қилинган «Сижжак» оромгоҳи
Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова қатор жиноятлари билан давлатга етказган зарарга товон ўлароқ мусодара қилинган «Сижжак» маскани сотилмоқда. Расмийлар журналистларни тоғлар бағридаги бу кошона билан танишишга таклиф қилди.
Оромгоҳ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, денгиз сатҳидан 959 метр баландликда, Пскем дарёси водийсининг ўнг қирғоғида жойлашган.
Ер участкасининг умумий майдони – 5,4 гектар. Бино ва иншоотлар жами майдони 5016,1 кв.м.
Комплекс ҳудудида меҳмонхона, коттежлар, очиқ ва ёпиқ бассейнлар, теннис корти, спорт заллари ва бошқа иншоотлар бор.
«Сижжак» оромгоҳи Гулнора Каримовадан 2017 йил февралида, суд ажрими билан мусодара қилинган эди. Кейинчалик бу маскан Триатлон федерациясига вақтинча текин фойдаланишга берилганди.
Президентнинг 2021 йил 11 февралдаги «Давлат активларини хусусийлаштиришни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан, «Белдирсой» оромгоҳи ва бошқа бир нечта объектлар қаторида тайёр бизнес шаклида инвесторларга сотилмоқда.
Давлат активларини бошқариш агентлиги оммавий савдоларда иштирок этиш учун аризаларни 2021 йил 30 апрелгача қабул қилади.
Мавзуга оид
15:44 / 21.11.2024
Тошкентдаги International ва Lotte меҳмонхоналари хусусийлаштирилди
13:52 / 21.11.2024
Британия Ўзбекистонда давлат компанияларини хусусийлаштиришда қатнашмоқчи
11:04 / 19.11.2024
Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши мумкин
17:10 / 18.11.2024