"Ўзбекинвест" суғурта компанияси ва Chartered Insurance Institute (Лондон) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2024 йил июнь ойида "Ўзбекинвест" суғурта компанияси делегациясининг Лондон шаҳрига ташрифи доирасида "Chartered Insurance Institute" раҳбарияти билан икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни янада оширишни таъминлаш бўйича меморандум имзоланган эди.

Фото: Ўзбекинвест
Мазкур меморандум юртимиз суғурта соҳасидаги мутахассислар учун халқаро даражадаги таълим, малака, шунингдек, уларнинг касбий малакаларини оширишда ижобий самара бериши кутилмоқда.
"Chartered Insurance Institute" 1912 йилда ташкил этилган бўлиб, суғурта соҳасидаги глобал таълим муассасаси ҳисобланади, ташкилотнинг сертификатлари бутун дунёда тан олинган.
Келишувга кўра, "Chartered Insurance Institute"нинг акредитациядан ўтган маркази (APDC) пойтахтимиздаги университетлардан бирида ташкил этилади. Умуман олганда, дунёнинг кўп шаҳарларида ташкил этилган бундай марказлар CII аккредитациясидан ўтган инструкторларни, шунингдек, Қирол Чарлз III ҳомийлигида яратилган ўқув материалларини тақдим этади.
"Chartered Insurance Institute" қуйи даражадаги сертификат эгасидан тортиб, то илғор касбий унвонга эга мутахассисларни тайёрлайди. Институт томонидан энг юқори даража учун бериладиган сертификат халқаро миқёсда тан олиниб, суғурта соҳасидаги билим ва профессионалликнинг энг юқори нуфузини англатади.
CII кўмагида ташкил этиладиган касбий ривожланиш марказини ташкил қилиш, Ўзбекистонда энг юқори таълим стандартларига мувофиқ суғурта кадрларини касбий ривожлантириш ва қайта тайёрлаш ҳамда тегишли халқаро сертификатларни олиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.
Таълимнинг дастлабки дастурлари ва курслари 2024 йилнинг IV чорагида ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда.
Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160
Сайт | Facebook |Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фуқаролик кодексига факторинг тўғрисидаги қоидалар киритилди
Ўзбекистон | 15:59
-
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди
Жаҳон | 15:22
-
“Биргина видеоси YouTube’да 35 млн марта томоша қилинган” — қўштепалик ёш муҳандис бунга қандай эришмоқда?
Жамият | 15:15
-
Ички бозорда рақобат муҳити ривожлантирилади
Ўзбекистон | 14:53
Мавзуга оид

10:00 / 11.12.2024
"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

10:30 / 19.11.2024
“Moody’s” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” рейтингини “барқарор” прогнози билан “Bа2” даражасига кўтарди

10:04 / 04.11.2024
“Ўзбекинвест” компанияси Lloyd’s of London бош қароргоҳида Ўзбекистон суғурта бозори тақдимотини ўтказди

10:00 / 18.10.2024